Be My Wife
Жиддий муносабатлар учун танишув агентлиги
Ҳеч қандай иллюзиялар йўқ. Фақат ҳақиқий учрашувлар.
Бу қандай ишлайди?
1
Ариза қолдиринг
Сайтимизда қисқа аризани тўлдиринг, ва мутахассисимиз сиз билан дастлабки видеоқўнғироқ учун боғланади. Биз сиз билан танишамиз, барча саволларингизга жавоб берамиз ва жиддий мақсадларингизга ишонч ҳосил қиламиз.
2
Анкетани тўлдиринг ва верификациядан ўтинг
Видеоқўнғироқдан сўнг, сиз батафсил анкетани тўлдирасиз. Биз сизга идеал жуфт танлаш учун афзалликларингиз, қадриятларингиз ва кутишларингизни ўрганиб чиқамиз. Барча маълумотлар синчковлик билан текширилади.
3
Шахсий учрашувга таклиф олинг
Биз сизга идеал танишувларни топиб, профилингиз ва афзалликларингиз асосида шахсий учрашувларни ташкил қиламиз.
Хизмат тарифлари
Base
$60/6 ой
 • Агентлик номзодлари базасига кириш имконияти.
 • Жуфт танлаш учун индивидуал қаралиш имконияти.
 • Сизнинг мезонларингизга мос янги номзодлар ҳақида билдиришномалар олиш.
Батафсил
Dates
$200/1 ой
 • Ҳар ойда 3 та шахсий учрашувни ташкил қилиш.
 • Агентлик мутахассиси томонидан қўллаб-қувватлаш ва фикр-мулоҳаза.
Батафсил
Match
$80/1 ой
• Анкета ва суҳбат асосида бир марталик жуфт танлаш.
 • Шахсий учрашув ташкил қилиш ва фикр-мулоҳаза бериш.
Батафсил
Нега айнан биз?
Биз ҳар куни мижозларимизнинг ҳаётини яхшироқ ва бахтлироқ қилиш учун ишлаймиз.
  • Индивидуал ёндашув
    Биз сизга жуфт танлашда қадриятларингизни, афзалликларингизни ва мақсадларингизни инобатга оламиз.
  • Текширилган номзодлар
    Барча иштирокчилар мажбурий верификациядан ва суҳбатдан ўтадилар.
  • Професстионал психологлар
    Бизнинг мутахассислар — бу олий психологик ёки махсус таълимга эга малакали психологлардир. Улар анкета ва суҳбат натижалари асосида муносиб номзодларни танлайдилар.
  • Эксперт қўллаб-қувватлови
    Биз ҳар бир босқичда ёрдам берамиз ва учрашувлардан кейин фикр-мулоҳаза берамиз.
  • Ҳақиқий танишувлар
    Чексиз ёзишмаларни унутинг — биз шахсий учрашувларни ташкил қиламиз.
  • Вақтингизни тежаймиз
    Сиз суҳбат ва танишувга эътибор қарата олишингиз учун барча ташкилий жараёнларни биз ўз зиммамизга оламиз.
Контактлар
+998 90 974 40 20 bemywife.uz@gmail.com
Богибустон 186-188
Тошкент ш.

Қандай муаммоларга дуч келишингиз мумкин?

  • Сарвар, 34 ёшда, IT-мутахассис:

    “Тирикчиликдаги зич режалар ва интроверт хусусиятларим туфайли янги одамлар билан танишиш менга жуда қийин бўларди. Агентлик менинг қадриятларимни тушунадиган шерикни топишга ёрдам берди ва қулай учрашувни ташкил қилди.”

  • Артур, 41 ёшда, тадбиркор:

    “Менда узоқ муддатли ёзишмалар учун вақт йўқ эди. Агентлик менга мос келувчи номзодлар билан бир неча учрашувларни ташкил қилди, ва шу орқали ўхшаш дунёқарашга эга инсонни топишга муваффақ бўлдим.”
  • Нигина, 29 ёшда, маркетолог:
    “Танишув сайтлари мен учун ҳар доим қўрқинчли бўлган — жуда кўп сохта аккаунтлар ва ишончсиз одамлар бор. Бу ерда иштирокчиларнинг хавфсизлиги ва жиддийлигига ишонч ҳосил қилдим, чунки барча текширувдан ўтади.”
  • Сабина, 32 ёшда, web-дизайнер:
    “Виртуал танишувларда кўп маротаба хафсалам пир бўлган. Агентлик дарҳол шахсий учрашувларни ташкил қилди, ва шу орқали мен ёзишмалар ортидаги иллюзия эмас, балки ҳақиқий инсонни кўриш имконига эга бўлдим.”
Биз киммиз?

Идеал жуфтлик – бу тасодиф эмас.
Бу – бизнинг меҳнатимизнинг натижаси.

Биз – янги авлод танишув агентлиги бўлиб, профессионал ёндашув, замонавий технологиялар ва ҳақиқий қадриятларни тушуниш орқали инсонларни бирлаштирамиз.

Мақсадимиз – сизга юқори сифатли, онгли ва узоқ муддатли муносабатларни қуриш имконини берадиган инсонни топишда ёрдам бериш.

Нима учун айнан биз?
 • Индивидуал ёндашув. Ҳар бир анкета ва тарих беназир. Сизнинг қадриятларингиз ва афзалликларингизни ўрганиб, сизга мос инсонни танлаймиз.
 • Профессионаллик. Бизнинг жамоамиз олий маълумотли психологлардан иборат бўлиб, сизга қулай ва самарали жараённи таъминлайди.
 • Қулайлик ва хавфсизлик. Онлайн воситалар жараённи енгиллаштиради, шахсий учрашувлар эса ҳақиқий муносабатларни қуришга ёрдам беради.
 • Махфийлик. Сизнинг барча маълумотларингиз ҳимояланган бўлиб, жараён шаффоф ва хавфсиз.

Биз нима таклиф қиламиз?

Биз сизга нафақат жуфтлик, балки қадриятларингиз, қизиқишларингиз ва ҳаётий мақсадларингизга мос инсонни топиб берамиз. Бизда сиз қуйидагиларни топасиз:
 • Шахсий индивидуал танишувлар.
 • Ҳар бир босқичда қўллаб-қувватлаш ва фикр алмашиш.
 • Тематик гуруҳ тадбирлари.

Қандай ишлаймиз?
 1. Биринчи қадам: Ариза қолдирасиз, ва мутахассисимиз сиз билан боғланади.
 2. Анкета ва верификация: Маълумотларингиз ва афзалликларингизни ўрганамиз.
 3. Индивидуал танлов: Сизга мос жуфтлик вариантларини таклиф қиламиз.

Сифатли муносабатларга биринчи қадамни биз билан осон қўйиш мумкин. Бугуноқ ўз бахтингизга эришиш йўлини бошланг!


1
Base – 60$ (6 ойга)

Тавсиф:
Агентлик базасига қўшилишни хоҳлаган ва илк қадамларни тайёргарлик билан қўймоқчи бўлганлар учун мўлжалланган пакет. Актив танишувларга ҳали тайёр бўлмаган, лекин профессионал танлов орқали мос шерикни излаётганлар учун жуда мос.

Нима киритилган:
 • Агентлик номзодлар базасига кириш.
 • Жуфтлик танлаш учун индивидуал сараловда иштирок этиш имконияти.
 • Қўйилган мезонларга мос келувчи янги номзодлар ҳақида билдиришномалар.

Кимлар учун:
Агентлик базасига кириб, муносиб шерикни топишни истаганлар учун.


2
Dates – 200$ (ойига)

Тавсиф:
Сериёз муносабатларга тайёр ва доимий равишда янги танишувларни излаётган актив номзодлар учун пакет.

Нима киритилган:
 • Ойига 3 та индивидуал учрашувни ташкил қилиш.
 • Ҳар бир босқичда агентлик мутахассисининг қўллаб-қувватлаши.
 • Учрашув натижалари бўйича фикр ва тавсиялар.

Кимлар учун:
Муносиб жуфтликни излаш учун актив танишувлар ва учрашувларга тайёр бўлганлар учун.


3
Match – 80$ (бир марталик)

Тавсиф:
Агентлик хизматини бир марта синаб кўриш ва дарҳол натижага эришишни истаганлар учун.

Нима киритилган:
 • Анкета ва интервью асосида мос номзодни танлаш.
 • Бир марталик индивидуал учрашувни ташкил қилиш.
 • Учрашувдан сўнг фикр ва тавсиялар бериш.

Кимлар учун:
Агентлик хизматини синаб кўриш ва конкрет танишувга эришишни хоҳлаганлар учун.

Махфийлик сиёсати
Ушбу Махфийлик сиёсати (кейинги ўринларда “Сиёсат” деб аталади) “Be My Wife” танишув агентлиги (кейинги ўринларда “Агентлик” деб аталади) веб-сайти bemywife.uz орқали тақдим этилган шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Сиёсат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Агентлик хизматларидан фойдаланиб, фойдаланувчи ушбу Сиёсатга мувофиқ шахсий маълумотларининг қайта ишланишига розилик беради.

2. Шахсий маълумотлар
2.1. Шахсий маълумотлар фойдаланувчи билан боғлиқ маълумотлар бўлиб, улар ихтиёрий равишда тақдим этилади. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради (бироқ улар билан чекланмайди):
• Ф.И.О.;
• Туғилган сана;
• Алоқа маълумотлари (телефон, email);
• Ижтимоий мақом ва касбий маълумотлар;
• Жуфт танлаш учун тақдим этилган анкета маълумотлари.

3. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш мақсадлари
3.1. Шахсий маълумотлар қуйидаги мақсадларда тўпланади ва қайта ишланади:
• Жуфт танлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
• Якка ва гуруҳ учрашувларини ташкил этиш;
• Тақдим этилган маълумотларни текшириш ва тасдиқлаш;
• Маълумотларни аниқлаш ва хизмат кўрсатиш шартларини келишиб олиш учун фойдаланувчи билан боғланиш;
• Кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва самарадорлигини яхшилаш.

4. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш тартиби
4.1. Агентлик шахсий маълумотларни ноқонуний кириш, йўқотиш, ўзгартириш, тўсиб қўйиш, нусха олиш ва тарқатишдан ҳимоя қилишни кафолатлайди.
4.2. Маълумотларни қайта ишлашга йиғиш, ёзиш, тизимлаштириш, сақлаш, фойдаланиш, етказиб бериш ва ўчириш киради.
4.3. Маълумотлар қуйидаги ҳолатларда учинчи шахсларга берилиши мумкин:
• Фойдаланувчининг розилиги билан;
• Қонунчилик талабига мувофиқ;
• Фойдаланувчининг олдидаги мажбуриятларни бажариш учун (масалан, маълумотларни психологларга тақдим этиш).

5. Маълумотларни сақлаш
5.1. Маълумотлар хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган муддат давомида ёки фойдаланувчининг розилиги қайтариб олингунга қадар сақланади.
5.2. Қайта ишлаш мақсадлари амалга оширилгандан кейин ёки розилик қайтариб олингандан сўнг маълумотлар ўчирилади.

6. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари
6.1. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
• Агентлик томонидан қайта ишланаётган шахсий маълумотлари ҳақида маълумот сўраш;
• Маълумотлари тўлиқ эмаслиги, эскирганлиги ёки нотўғрилиги ҳолларида уларни аниқлаш, тўсиб қўйиш ёки ўчиришни талаб қилиш;
• Шахсий маълумотларни қайта ишлашга берган розилигини қайтариб олиш.
6.2. Ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун фойдаланувчи Агентликнинг электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

7. Томонларнинг мажбуриятлари
7.1. Фойдаланувчи мажбуриятлари:
• Тўғри ва долзарб маълумотларни тақдим этиш;
• Ўз маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида Агентликка хабар бериш.
7.2. Агентлик мажбуриятлари:
• Шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
• Маълумотлардан фақат ушбу Сиёсатда кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш.

8. Сиёсатга ўзгартишлар киритиш
8.1. Агентлик ушбу Сиёсатга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Янги таҳрир веб-сайтда эълон қилинади ва эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
8.2. Сиёсатга ўзгартиш киритилгандан сўнг Агентлик хизматларидан фойдаланиш фойдаланувчининг ушбу ўзгартишларга розилиги ҳисобланади.

9. Алоқа маълумотлари
Агар шахсий маълумотларни қайта ишлаш ёки Махфийлик сиёсатига оид саволларингиз бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин:
• Email: support@bemywife.uz
• Телефон: +998 90 974 40 20

Ушбу Махфийлик сиёсати агентлик веб-сайтида эълон қилинган пайтдан бошлаб амал қилади.
ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ОЧИҚ ОФЕРТА

Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси
Оферта эълон қилинган сана: 2024 йил 20 декабрь

Ушбу ҳужжат танишув агентлиги “Be My Wife” (кейинги ўринларда “Агентлик” деб юритилади) томонидан қуйида келтирилган хизматларни тақдим этиш бўйича исталган жисмоний шахс билан шартнома тузиш учун расмий таклиф (кейинги ўринларда “Оферта” деб юритилади) ҳисобланади.

Офертага розилик бериш Агентликнинг веб-сайтида (http://bemywife.uz) рўйхатдан ўтиш ёки хизматлар учун тўлов амалга ошириш йўли билан тасдиқланади.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу Оферта Агентлик ва Мижоз ўртасида танишув хизматларини кўрсатиш доирасидаги муносабатларни тартибга солади.

1.2. Оферта шартлари уни қабул қилган барча Мижозлар учун мажбурий ҳисобланади.

1.3. Оферта Мижоз томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

ва тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган вақтгача амал қилади.

2. ХИЗМАТЛАР ВА УЛАРНИ ТАКДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ

2.1. Агентлик қуйидаги хизмат турларини тақдим этади:
 • Base тўплами: Мижозлар базасига кириш ва жуфт танлаш учун кўриб чиқилиш имконияти (6 ой учун 60 АҚШ доллари).
 • Match тўплами: Анкета ва Мижознинг афзалликлари асосида бир жуфт танлаш (бир марта учун 80 АҚШ доллари).
 • Dates тўплами: Ҳар ойда 3 индивидуал учрашувни ташкил қилиш (ойига 200 АҚШ доллари).

2.2. Хизматлар Мижоз анкета тўлдирганидан, маълумотларини тасдиқлаганидан ва барча шартлар келишилгандан кейин кўрсатилади.

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Агентликнинг мажбуриятлари:
 • Мижознинг барча маълумотларини махфийлигини таъминлаш.
 • Танланган тўплам шартларига мувофиқ хизматлар кўрсатиш.
 • Мижознинг шахсий маълумотларини фақат хизматларни кўрсатиш мақсадида ишлатиш.

3.2. Мижознинг мажбуриятлари:
 • Анкетага аниқ ва ҳаққоний маълумотларни киритиш ҳамда зарурат туғилганда уларни ҳужжат орқали тасдиқлаш.
 • Танланган хизмат тўпламини тўлиқ тўловини амалга ошириш.

3.3. Агентликнинг ҳуқуқлари:
 • Мижоз Оферта шартларини бузган ҳолларда хизмат кўрсатишдан бош тортиш.
 • Офертани ўзгартириш ва бу ҳақда веб-сайт орқали Мижозни хабардор қилиш.

3.4. Мижознинг ҳуқуқлари:
 • Танланган тўплам шартларига мувофиқ хизматлар олиш.
 • Хизматларни бажариш жараёни бўйича маълумот талаб қилиш.

4. ХИЗМАТЛАР НАРХИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ

4.1. Хизматлар нархи ушбу Офертанинг 2-бўлимида келтирилган бўлиб, АҚШ долларида белгиланади.

4.2. Тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов амалга оширилган кунги курси бўйича сўмда амалга оширилади.

4.3. Хизматлар бошланмаган ҳолатдагина маблағ қайтариб берилиши мумкин.

4.4. Хизматлар учун тўлов ушбу Оферта шартларини қабул қилишни тасдиқлайди.

5. МАХФИЙЛИК ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

5.1. Агентлик Мижознинг шахсий маълумотларини махфийлигини таъминлаш ҳамда уни учинчи шахсларга ёзма розиликсиз ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.

5.2. Мижоз қонунчилик талабларига мувофиқ хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни қайта ишлашга розилигини тасдиқлайди.

6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. Агентлик ушбу Оферта доирасида хизматларни ўз вақтида ва тўғри бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.

6.2. Агентлик хизмат натижасининг йўқлиги учун жавобгар эмас, агар танланган номзодлар Мижознинг шахсий интилиш ва кутишларига мос келмаса.

6.3. Мижоз ўз томонидан тақдим этилган маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

7.1. Барча низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади.

7.2. Агар низо музокаралар йўли билан ҳал қилинмаса, у Агентликнинг жойлашган манзилидаги судга кўриб чиқиш учун топширилади.

8. ОФЕРТАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

8.1. Агентлик офертани ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳақда янгиланган матнни веб-сайтга жойлаштириш орқали Мижозни хабардор қилади.

8.2. Оферта томонлар ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин, бу ҳақда 7 (етти) кун олдин хабар бериш талаб этилади.

9. БОҒЛАНИШ МАЪЛУМОТЛАРИ

Юридик шахс: ООО «TADBIRKOR AYOL-BUSINESS WOMAN»
Манзил: Тошкент шаҳри, Богибустон кўчаси, 186-188-уйлар
Телефон: +998910044722
Электрон почта: bemywife.uz@gmail.com
Ҳисоб рақами: 20208000005692408001
Банк: АТБ «Universalbank», Мирабад филиали
МФО: 01186
СТИР: 310664972

Ушбу Оферта Агентликнинг расмий веб-сайтида (http://bemywife.uz) жойлаштирилган ва оммавий ҳисобланади.
Кўп бериладиган саволлар
Бахтингизни топишга тайёрмисиз?
Мос тарифни танланг, иштирок учун тўловни амалга оширинг ва анкетани тўлдиринг.
Анкетани бугуноқ тўлдиринг ва бахтга элтувчи саёҳатингизни бошланг!